Жаҳон | 21:10 / 22.10.2019
14922
1 дақиқада ўқилади

Путин ва Эрдўған ўртасидаги музокаралар беш соатдан буён давом этмоқда

Учрашувнинг асосий мавзуси Суриядаги вазият ҳамда Туркия ва АҚШ ўртасида эришилган 120 соатга ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувдир.

Фото: РИА Новости

Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған Сочида беш соатдан буён музокара ўтказмоқда.

Учрашувнинг асосий мавзуси Анқара ҳарбий операция бошлаганидан сўнг Сурияда юзага келган вазият ҳамда Туркия ва АҚШ ўртасида эришилган 120 соатга ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувдир.

Аввалроқ Кремль вакили Дмитрий Песков ўзаро мулоқот "батафсил, мураккаб ва узоқ" давом этишини айтганди.

Икки давлат раҳбарларининг юзма-юз учрашувидан сўнг ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизмат раҳбари Дмитрий Шугаев журналистларга Анқарага С-400 мажмуаларини етказиб бериш бўйича янги шартномалар тузиш масаласи муҳокама қилинмаганини маълум қилди.

Мавзуга оид