ТДЮУда махсус сиртқи таълим шакли очилиши мумкин
Тошкент давлат юридик университетида махсус сиртқи таълим шакли очилиши мумкин. Бу ҳақдаги тегишли петиция “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида жойлаштирилган.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда вилоятларда юридик соҳада ўқиган ўрта махсус маълумотли кадрлар жуда кўп. Уларда амалиёт етарлича бўлса-да, лекин маълумоти олий эмас.
“Шуларни ҳисобга олиб, Тошкент давлат юридик университетида махсус сиртқи таълим шаклини очиш керак”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Билдирилишича, унга юриспруденция соҳасида 5 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган фуқароларни суҳбат асосида қабул қилиш амалиётини жорий этиш керак.
“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Тошкент давлат юридик университетида махсус сиртқи таълим шаклини очишни таклиф қиламиз”, - дея якунланган петиция.
Мавзуга оид
15:20 / 19.09.2024
“Юридик университетга 4 балл етмади, шунда ҳам 317 млн сўм тўлашим керак экан” — Супер контрактда нима ўзгарди?
14:00 / 25.07.2024
“Абитуриентларга ҳуқуқ фанидан тушган саволлар ишчи гуруҳ тузиб ўрганиб чиқилади” — ТДЮУ ректори
18:24 / 23.07.2024
ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейларга кириш имтиҳонлари куни ва вақти аниқ бўлди
15:25 / 08.05.2024