Ўзбекистон | 09:53 / 23.10.2019
9727
1 дақиқада ўқилади

Президентнинг 5та ташаббуси лойиҳа офиси давлат рўйхатидан ўтказилди

Фото: fb.com/saida.mirziyoyeva

Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари сони яна биттага кўпайди. Адлия вазирлиги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5та ташаббуси лойиҳа офиси” нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказди.

Мазкур ташкилотнинг асосий мақсади ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқариш, уларни жисмоний чиниқтириш, спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш, аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишдир.

Шунингдек, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ҳамда хотин-қизларни иш билан таъминлаш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга кўмаклашиш назарда тутилган.

Мавзуга оид