Жаҳон | 20:52 / 24.10.2019
9958
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған яна бир бор Европага юз минглаб қочоқлар билан таҳдид қилди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Европага юз минглаб суриялик қочоқлар учун чегараларни очиб юбориш билан таҳдид қилди. 

"Мен эшикларни очиб юборишимни айтганимда улар ғазабланишни бошлашади. Қизишманг, вақти келади, эшикларни очамиз. Сизлар ҳам юз минглаб қочоқлар билан шуғулланинглар", - деди у Анқарадаги чиқишида. 

Туркия раҳбарининг айтишича, "Европанинг пули ва кучи бор, аммо ҳар сафар Грецияга юзлаб қочоқлар келганида европаликлар Туркияга қўнғироқ қилишади".

"Бизда 4 млн қочоқ бор. Агарда кимдир гуманитар сиёсатимизни заиф деб ҳисоблайдиган бўлса, биз унга темир мушт билан жавоб қайтаришни кечиктирмаймиз", - деди у.

Мавзуга оид