Самарқанддаги паррандачилик фермасидаги ёнғинда 8 минг бошга яқин жўжа нобуд бўлди
23 октябрь куни Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги паррандачилик фермасида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида ёнғин-қутқарув қисмига хабар келиб тушган.
Ёнғин Димишқибола маҳалласида жойлашган “Дарғом Парранда Файз” МЧЖга тегишли паррандачилик фермасида келиб чиққан.
«Хабар асосида воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга 16 дақиқада етиб борган (энг яқин ёнғин-қутқарув қисмигача масофа 16 км). Ёнғин соат 19:50 да ўраб олиниб, соат 21:50 да бартараф этилган», - дейилади Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабарида.
Ёнғин оқибатида 8000 тага яқин жўжалар нобуд бўлган ва паррандачилик фермасининг 150 кв. метр майдонда томи, шифти ёниб зарарланган. Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган инсонлар қайд этилмаган.
Ёнғиндан фабриканинг 550 кв. метр майдони ҳамда 16 минг бошдан ортиқ жўжалар сақлаб қолинган.
«Ёнғиннинг тахминий сабаби қўлбола иситиш мосламасидан фойдаланиш. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда», - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
11:44 / 27.12.2024
Тошкент - Самарқанд йўналишида янги темирйўлнинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш бошланди
15:52 / 26.12.2024
Самарқандда “Turkish Airlines” авиакомпанияси экипаж аъзоси божхона назоратидан жанговар ўқ-дори олиб ўтишга уринди
07:35 / 26.12.2024
Бешта ҳудудда 16 кг гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди
09:09 / 20.12.2024