Жаҳон | 00:16 / 28.10.2019
8264
1 дақиқада ўқилади

Боливия президенти мамлакатда давлат тўнтаришига тайёргарлик кўрилаётганини айтди

Боливия олий сайлов суди маълумотига кўра, амалдаги президент Эво Моралес президент сайловининг биринчи туридаёқ ғалаба қозонган. Унинг асосий рақиби Карлос Меса сайлов натижаларини тан олмади. 

Боливия президенти Эво Моралес мухолифат кучлари келгуси ҳафтада мамлакатда давлат тўнтаришини амалга оширишга тайёргарлик кўраётганини айтди. Бу ҳақда Hoy Bolivia портали хабар берди.

"Огоҳлантириш... бутун Боливия халқига ва келаси ҳафтада давлат тўнтаришини амалга оширишга тайёрланаётган турли ижтимоий секторларга. Биз аллақачон хабардормиз", - деди Моралес. 

У шунингдек, қишлоқ аҳолисини президент сайловлари натижаларини ҳимоя қилишга чақирди.

Боливия олий сайлов суди маълумотига кўра, амалдаги президент Эво Моралес биринчи турдаёқ ғалаба қозонган. Унинг асосий рақиби Карлос Меса сайлов натижаларини тан олмади. 

Сайлов натижаларини ҳисоблаш чоғида Боливиянинг қатор шаҳарларида намойишлар бошланиб, тартибсизликларга айланиб кетди. Намойишчилар сайлов судининг ҳудудий бўлимларига ўт қўйишди. Моралес оммавий намойишларни давлат тўнтаришига уриниш деб атади.

Мавзуга оид