Ўзбекистон | 19:40 / 28.10.2019
94161
1 дақиқада ўқилади

Контракт тўлаш муддати узайтирилди

ОТМларда контракт пулини тўлашнинг сўнгги муддати 20 ноябрь этиб белгиланди.

2019/2020 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2019 йилнинг  20 ноябри этиб белгиланди.

«Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 21 октябрдаги қарорига асосан 2019/2020 ўқув йилида ОТМлар бакалавриатига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган) абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2019 йилнинг 20 ноябри этиб белгиланди», дейилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали хабарида.

Мавзуга оид