Қашқадарё вилоятининг собиқ бош солиқчиси янги лавозимга тайинланди
Равшанжон Насимов Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ДСҚ матбуот хизмати хабар берди.
Р. Насимов 1971 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, маълумоти олий. Солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 1993 йилда инспекторликдан бошлаб, кейинчалик раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Солиқ тизимида 24 йилдан буён фаолият юритиб келаётган Р. Насимов Самарқанд вилоятининг бир қатор солиқ инспекцияларида бошлиқ, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Давлат солиқ қўмитасида бошқарма бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.
Жорий йил март ойидан бери Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган Насимов 26 октябрь куни Қашқадарё вилояти раҳбариятидаги ўзгаришлар доирасида ишдан олинганди.
Мавзуга оид
09:52 / 11.09.2024
Аёл кишининг суратларини интернетга қўйиб интим хизматлар таклиф қилган шахс ушланди
15:13 / 09.09.2024
Навоийда икки ўқувчининг умрига зомин бўлган ҳайдовчи 5 йилга қамалди
16:47 / 07.08.2024
Навоийда алимент тўлашдан қочиб юрган ота чойхонадан топилди
15:47 / 23.07.2024