Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи ишдан олинди, «Ўзбекнефтгаз» раиси ўринбосари қатъий огоҳлантирилди
Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи Бекзод Нарзиев режада белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида таъминламагани учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати хабар қилмоқда.
2019 йил 28 октябрь куни Қарши шаҳридаги «Ўзбекнефтгаз» биносида ушбу топшириқларни жойлардаги ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг маслаҳатчиси, энергетика вазири Алишер Султонов томонидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Тизим раҳбарлари иштирокидаги йиғилишда нефть маҳсулотлари, табиий ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳамда уларни иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига етказиб бериш прогноз кўрсаткичларининг бажарилиш ҳолати таҳлил этилди.
Йиғилиш якунига кўра, муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Унга кўра, режада белгиланган вазифаларни ижросини ўз вақтида таъминламагани учун Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи Бекзод Нарзиев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Ушбу лавозимга Углеводородларни қазиб чиқариш департаменти бошлиғи Р.Шеров тайинланди.
«Ўзбекнефтгаз» бошқарув раисининг қазиб чиқариш бўйича ўринбосари Алишер Мустафоев ҳамда Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи О.Ўринбоев ишдаги камчиликлари сабаб қатъий огоҳлантириш олди.
«Ўзбекнефтгаз» Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи К.Омоновга ушбу лавозимга яқинда тайинланганлиги сабаб йил якунига қадар қазиб чиқариш кўрсаткичларини янада ошириш талаби қўйилди.
Мавзуга оид
22:19 / 19.12.2024
Шавкат Мирзиёев газ қазиб олишни ошириш юзасидан йиғилиш ўтказди
18:04 / 14.09.2024
Йирик энергетика корхоналарининг солиқ тўловлари кескин қисқаришда давом этмоқда
21:27 / 05.09.2024
GTL заводининг давлатга солиқ тушуми 2 баробарга камайгани маълум бўлди
20:27 / 29.08.2024