Ҳам қиммат, ҳам навбат - спикер ўринбосари авиачипталар ҳақида
31 октябрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида давлат дастурининг 2019 йил III чорагида бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳисоботи тингланди.
“Нима учун ички рейслар етарли даражада таъминланмаган? Нима учун Қорақалпоғистонга борган одам қайтиб келиши ҳақида ўйлаб қолиши керак? Ўзбекистонга келган турист нимага Савицкий музейига бориб-келиш учун албатта ҳафталаб рейс кутиши керак? Ёки ўзимизнинг фуқароларимиз ички туризм доирасида Хивага бориб келиш учун жуда қиммат бўлган самолёт билетига яна ҳафталаб навбатда туриши керак? Бу масалалар қачон ечимини топади? Бу масалалар бўйича аҳолининг эътирозларига нима деб жавоб бера оламиз?” - деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров.
Мажлисда сўзга чиққан Алишер Қодировга кўра, ҳукуматнинг парламентда депутатлар олдида ҳисобот бераётгани жуда фойдали амалиёт бўлмоқда. Унинг айтишича, бугунги кунда жамиятда сиёсий партияларга, парламентга, депутатларга қўйилаётган талаблар, берилаётган саволлар кундан-кунга кучайиб бормоқда.
“Одамларни рози қилиш муаммоларни англатиб беришдан бошланади. Муаммоларнинг моҳиятини аниқ ва тушунарли тилда тушунтириб берилишини бугунги кунда энг зарур эҳтиёж сифатида кўряпмиз. Лекин депутатлар ва партиялар сифатида бу борадаги фаолиятимиздан қониқяпмиз, деб айтолмаймиз. Фаолиятимиздан қониқмаётганимизнинг сабаби ҳукумат билан олиб бораётган ишларимизни етарли даражада самарали ташкил қилолмаётганимиз билан боғлиқ.
Мана, бугунги тадбирда ҳам саволлар жуда кўп бўлди, берилаётган жавоблар ҳам ўз даражасида. Лекин биз ҳамкорликда ушбу масалаларнинг ечимини ишлаб чиқиш йўналишида ҳали етарлича самарали фаолият олиб боряпмиз, деб бўлмайди. Биргина “Миллий тикланиш” партияси барча фракция йиғилишларида ҳукумат олдида транспорт вазирлиги, таълим вазирлиги, медицина соҳалари бўйича ўзининг саволларини қўйиб келади. Лекин биз ҳанузгача ушбу қўйилаётган саволларнинг ечимларини ўзимизнинг сайловчиларимизга, электоратимизга етказиб бера олмаяпмиз. Биргина мисол тариқасида келтириш мумкин “Миллий тикланиш” партияси ўзининг дастурида туризмни ривожлантириш масаласини энг асосий вазифалар бири сифатида келтиради. Биз бир неча маротаба савол қўйяпмиз. Мисол учун, Транспорт вазирлиги нима учун эҳтиёжларни тўлиқ қондириб беролмаяпти? Бу масалалар бўйича аҳолининг эътирозларига нима деб жавоб бера оламиз? Унинг ечими ҳақида биз фақат гапиряпмиз, ҳатто бугунги фракция йиғилишида биз Транспорт вазирлигидан вакил ҳам кўрганимиз йўқ”, дея Алишер Қодировнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
17:01 / 15.12.2024
Барча коммунал хизматлар бир пакетга бирлаштирилиши мумкин
18:21 / 11.11.2024
Алишер Қодиров ЛГБТ тарғиботини тақиқловчи қонун ишлаб чиқилишини маълум қилди
15:34 / 20.10.2024
Россиялик депутат Ўзбекистон фуқароларига виза режимини жорий этишга чақирди. Жамоатчилик бунга жавоб қайтарди
16:23 / 29.08.2024