Спорт | 18:00 / 03.11.2019
9502
1 дақиқада ўқилади

Рустам Ашурматов Кей-Лига Челленжда чемпионликни қўлга киритди

2019 йил январида «Бунёдкор»дан Жанубий Кореянинг «Квангжу» клубига ўтган Рустам Ашурматов дастлабки мавсумидаёқ легионер сифатида чемпионликка эришди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси тўп сурадиган «Квангжу» клуби 35-тургача 21 ғалаба, 10 дуранг ва 4 мағлубият билан 73 очко жамлаб, пешқадамлик қилаётганди. Бугун «Чоннам Драгонс»га қарши майдонга тушган квангжуликлар ўз майдонларида кутилмаганда мағлубиятга учрашди (1:2).

Шунга қарамай, параллел ўйинлардаги натижаларга кўра ушбу жамоа Кей-лигадан кейинги ўринда турувчи «Кей-лига Челленж»да ғолибликни қўлга киритиши аниқ бўлди ва янги мавсумдан асосий мусобақада иштирок этадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея қуйи лигасида Рустам Ашурматовдан ташқари Жавлон Иброҳимов ҳам тўп суради. Унинг клуби «Сувон» айни дамда 10 жамоа орасида 8-поғонадан жой олган.

Мавзуга оид