Жаҳон | 16:25 / 04.11.2019
16559
1 дақиқада ўқилади

Ироқда Эрон консулхонасига ҳужум қилинди, 5 киши ҳалок бўлди

Фото: REUTERS / Khalid al-Mousily

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, намойишчилар консуллик эшикларини ёқиб юборишган, сўнгра дипломатик миссиянинг хавфсизлик хизмати ходимлари билан тўқнашувлар бошланган.

Ироқнинг Карбало шаҳрида намойишчиларнинг Эрон консуллиги биносига ҳужум қилиши чоғида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Shafaq агентлиги хабар берди.

"Намойишни тарқатиш ва Карбалодаги Эрон консуллигига ҳужум вақтида беш киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди", - деб хабар қилди агентлик ўз манбаларига таяниб.

Ўз навбатида, инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссия уч намойишчи ҳалок бўлганини хабар қилди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, намойишчилар консуллик эшикларини ёқиб юборишган, сўнгра дипломатик миссиянинг хавфсизлик хизмати ходимлари билан тўқнашувлар бошланган.

Мавзуга оид