Жамият | 08:13 / 05.11.2019
34492
2 дақиқада ўқилади

ФВВ ҳайдовчиларга «Қамчиқ» довони бўйича огоҳлантириш билан чиқди

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Куз-қиш мавсуми кириб келиши муносабати билан А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонида об-ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши кузатилиши (қисқа муддатли ёмғир ва қор ёғиши) мумкин.

Фото: ФВВ матбуот хизмати
Фото: ФВВ матбуот хизмати

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишдан олдин қуйидаги тавсияларга эътибор қаратишни сўраган:

автомобилларнинг техник ҳолатини тўлиқ кўздан кечириш;

довон орқали етарли даражада ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан ҳаракатланиш;

автотехникаларнинг қиш мавсумида ҳаракатланиш учун махсус шиналар билан алмаштириш;

ҳайдовчиларимизнинг «Қамчиқ» довони орқали ҳаракатланганда ҳушёрликни янада оширишлари ва йўлларда тўхтаб дам олишлари;

вилоятлараро юк ташиш билан шуғулланувчи ташкилотлар, фирмалар, хусусий тадбиркорлар томонидан ҳайдовчилар билан профилактик тадбирлар ўтказилиши.

«Қамчиқ» довони бўйича қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон рақами орқали олиш мумкин:

«Қамчиқ» Махсус қидирув-қутқарув бошқармаси навбатчилик қисми: 95 146-87-08.

Мавзуга оид