Болажонларимиз келажаги доимо эътибор марказида
Юнусобод тумани 15-мавзе ҳудудида жойлашган 156-сонли мактабгача таълим муассасаси 1978 йилда қурилган бўлиб, муассасанинг айни дамдаги умумий қуввати 300 нафар тарбияланувчига мўлжалланган.
Бу ерда охирги 31 йил давомида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмаган, муассаса биносининг авария ҳолатига келиб қолганлиги, ўйин майдончаларининг замон талабларига жавоб бермаслиги сабабли, муассасада тарбияланувчиларнинг сони кескин камайиб, 160 нафарга тушиб кетган эди.
Муҳтарам Президентимиз Ш. Мирзиёев топшириғига асосан, бош прокурор ва Тошкент шаҳар прокурори бошчилигида туман прокурори томонидан маҳалла фаоллари ва ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи ёш ота-оналардан келиб тушган мурожаат ва таклифларни инобатга олган ҳолда боғчада таъмирлаш ишлари бошланди.
Мазкур мактабгача таълим муассасасини лойиҳалаштириш жараёнида Муҳтарам Президентимизнинг “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш”га қаратилган 5 та муҳим ташаббус бўйича ўтказилган видеоселекторда берган топшириқ ва кўрсатмалари ҳам мужассамлаштирилди.
Жумладан, муассаса тўлиқ капитал реконструкция қилинди. Болалар майдончалари, замонавий сув ҳавзаси янгидан қурилди. Мини футбол, волейбол, реконструкцияли болалар ўйин майдончалари, амфитеатр, даволаш йўлакчалари ташкил қилинди, шахмат ҳудуди барпо этилди.
Барча гуруҳлар замонавий жиҳозлар, ўқув-методик адабиётлар, дидактик материаллар, ривожлантирувчи ўйин ва ўйинчоқлар билан таъминланди, турли йўналишдаги тўгараклар ташкил этилди.
Янги ташкил этилган инновацион ўқув хонаси энг сўнгги техника ва технология воситалари билан жиҳозланди. Ушбу хонада болажонларга нафақат компьютер технологиялари, балки АКТни қўллаган ҳолда хорижий тиллар, математик фикрлаш, рассомлик графикасини ўйин тарзида ўргатиш кўзда тутилган.
Мактабгача таълим муассасаси ҳудудидаги тузли хонада болаларнинг нафас йўллари касалликлари, тери касалликлари даволанади ҳамда кон айланиш тизими нормаллаштирилади, шу билан бирга уларнинг иммунитети оширилади
Мактабгача таълим муассасасини мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш ҳамда жиҳозлаш ишларини амалга ошириш учун жами 7 млрд сўмга яқин маблағ сарфланди.
Мавзуга оид
15:09 / 21.05.2024
Юнусободда ниқоб таққан ҳолда дарахт кесган шахслар 5 суткага қамалди
12:11 / 06.05.2024
Кимнидир босиб қолиши керакми? Юнусободда “замҳоким”нинг ҳам “тиши ўтмаётган” масала ҳақида
12:57 / 05.05.2024
Тошкентдаги боғчада болаларни қўрқитиб, қўполлик қилган тарбиячи ишдан олинди
19:19 / 16.04.2024