Ўзбекистон | 11:49 / 06.11.2019
11534
2 дақиқада ўқилади

«Ўзнефтгазинспекция»: «Қарши нефть базаси» бўйича ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди

Фото: KUN.UZ

“Ўзнефтгазинспекция” мутахассислари томонидан “Қарши нефть базаси” жамияти ва унга қарашли филиалларнинг нефть маҳсулотлари сиғимларидаги маҳсулотнинг ҳақиқий қолдиғи билан ҳисобхона қолдиғи таққосланди.

Жорий йилнинг октябрь ойида ўтказилган назорат тадбири давомида сифат таҳлили учун намуналар олинганда жами 11 млрд 535 млн сўмлик манбалар аниқланди.

Жумладан, 220,3 млн сўмлик 38,4 тонна камомад, 50,9 млн сўмлик 5,7 тонна ортиқчалик ҳамда 160,1 млн сўмлик 26,4 тонна асоссиз ҳисобдан чиқариш, 514,6 млн сўмлик 97 703 литр маҳсулот сифати бузилганлиги ҳамда 7 млрд 512 млн сўмлик 3850 тонна нефт маҳсулотларни “Ўзбекнефтегаз” рухсатисиз АЁҚШларга имтиёзли нархларда тарқатиш ҳолатлари аниқланди.

Бундан ташқари, жамиятга қарашли сиғимларда сақланаётган нефть маҳсулотларининг сифатини аниқлаш учун намуналар олиниб, “Ўзнефтегазинспекция”нинг Тошкент назорат-кимё лабораториясига топширилди. Сифат таҳлили натижасида жами 514,6 млн сўмлик 97 703 литр нефть маҳсулотлари сифати бузилганлиги аниқланди.

Назорат ва таҳлил натижалари бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.

Мавзуга оид