Европа банклари Visa ва Mastercard’дан воз кечишни режалаштирмоқда - ОАВ
Франция банк тизими вакилининг сўзларига кўра, ушбу тизимни яратиш ташаббуси Европа марказий банкидан чиққан.
Европадаги камида йигирмата банк Американинг Visa ва MasterСard тизимлари ўрнини босувчи умумқитъа тўлов тизимини яратиш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таянию Франс-Пресс агентлиги хабар берди.
Ташаббус лойиҳаси PEPSI – Pan-European Payment System Initiative ("Паневропа тўлов тизими лойиҳаси") деб номланади.
Франция банк тизими вакилининг сўзларига кўра, ушбу тизимни яратиш ташаббуси Европа марказий банкидан чиққан. Манбанинг таъкидлашича, Европа марказий банки "тўловларнинг мустақиллиги" билан боғлиқ вазиятдан ташвишда ва буни "техник эмас", сиёсий муаммо деб ҳисобламоқда.
Агентликнинг қайд этишича, Европадаги ҳеч бир йирик молия институти ушбу лойиҳада иштирок этаётганини тасдиқламаган. Манбаларнинг билдиришича эса, лойиҳага Франциядаги аксарият банклар ҳамда Германиядаги Deutsche Bank жалб этилган.
Мавзуга оид
21:05 / 10.05.2024
Visa компаниясининг Ўзбекистондаги бўлимига янги раҳбар тайинланди
19:00 / 23.01.2024
Mastercard акция эълон қилади: жамоат транспортида 1000 сўмга қатнаш
14:30 / 17.10.2023
Тошкентда Ипак йўли мамлакатлари директорларининг бизнес саммити бўлиб ўтади
08:59 / 29.09.2023