Collins изоҳли луғати йил сўзини маълум қилди
Инглиз тилининг изоҳли луғати Collins English Dictionary’ни чоп этувчи Harper Collins нашриёти climate strike, яъни “иқлимий забастовка” иборасини йил сўзи деб топди. Бу ибора интернет фойдаланувчилар томонидан бошқа ибораларга қараганда кўпроқ қўлланган. Бу ҳақда Mirror нашри хабар берди.
Мутахассислар маълумотларига кўра, ушбу ибора 2015 йилда Париждаги иқлим ўзгариши бўйича халқаро анжуманда илк бор қўлланган ва ўшандан бери тобора оммалашиб борган. 2019 йилда бу ибора 2018 йилдагига қараганда 100 марта кўпроқ қўлланган.
Луғатга, шунингдек, rewilding, яъни “қайта ёввойилашиш” ибораси ҳам қўшилган. Бу ибора ҳайвонларнинг инсон томонидан буткул қириб ташланган аввалги яшаш жойларига қайтишини англатади.
Бундан ташқари, луғатга influencer (фикри муайян аудиторияга таъсир қилувчи одам) ҳамда hopepunk (телевидениеда оптимизм муҳитини яратишдан иборат жанр) сўзлари ҳам киритилган.
Нашриёт 2018 йилда single-use (бир марталик қўллаш), 2017 йилда fake news (сохта янгиликлар), 2016 йилда эса Brexit’ни йил сўзи сифатида эътироф этганди.
Мавзуга оид
10:15 / 02.11.2024
Collins луғати “brat”ни йил сўзи деб эълон қилди. Унинг маъноси нима?
12:26 / 16.11.2023
2023 йил учун танланган “йил сўзлари” сунъий интеллектга алоқадор бўлмоқда
23:12 / 01.11.2023
Collins луғати йилнинг асосий сўзини танлади
19:15 / 29.11.2022