Олий таълим муассасаларидаги айрим йўналиш ва мутахассисликлар ёпилиши мумкин
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида олий таълим муассасаларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказишдаги янгича тартиблар тўғрисида семинар ўтказилди.
Давлат инспекцияси матбуот хизматига кўра, тадбирда инспекция бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев 2018-2019 йиллар давомида ўтказилган олий таълим муассасалари (ОТМ) аттестация натижалари ҳақида маълумот берди.
Таълим инспекцияси томонидан 2018-2019 йиллар давомида 24 та олий таълим муассаса (ОТМ)лар аттестацияга жалб қилинган бўлиб, улардан 10 таси (41,7 фоиз) «Аттестациядан ўтди» деб эътироф этилган ва аккредитацияланди. 13 таси (54,2 фоиз) эса «Аттестациядан шартли ўтди» деб эътироф этилиб, уларга камчиликларни бартараф этиш учун 1 йил муддат берилди. 1та ОТМ (4,2 фоиз) «Аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилган ва аккредитацияланмаган.
Ушбу натижа таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича таҳлил қилинганда:
426 та таълим йўналишларидан 288 таси (67,6 фоиз) аттестациядан ўтган, 138 та (32,4 фоиз) аттестациядан ўтмаган;
282 та магистратура мутахассисликларидан 242 таси (85,8 фоиз) аттестациядан ўтган, 40 таси (14,2 фоиз) аттестациядан ўтмаган;
олий ўқув юртидан кейинги таълим бўйича 186 та ихтисосликдан 132 таси (71 фоиз) аттестациядан ўтган, 54 таси (29 фоиз) аттестациядан ўтмаган.
Таълим инспекцияси жорий йилнинг сентябрь ойида 22 та ОТМ ва 5 та илмий тадқиқот муассасаларининг аттестациядан ўтмаган таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликлари ҳамда ихтисосликларни қайта аттестациядан ўтказди.
Қайта аттестация натижасига кўра:
40 та таълим йўналишларидан 17 та (42,5 фоиз) аттестациядан ўтмаган (ТАҚИ -1 та, ТДМРХОМ – 1 та, ТАТУ – 2 та, ЎзДК – 3 та ТКТИ – 1 та, ТДТУ – 2 та, ТерДУ – 2та, ГулДУ – 1 та, ЖизДПИ - 3 та, ТДАУ Нукус ф. – 1 та);
17 та магистратура мутахассисликларидан 4 таси (23,5 фоиз) аттестациядан ўтмаган (ТДТУ – 4 та);
60 та ихтисосликдан 19 та (31,7 фоиз) аттестациядан ўтмаган (БухДУ-1, БухДТИ-1, ТДАУ-2, ТДТУ-9, ТИҚХММИ-1, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти-4, Умумий ва ноорганик кимё институти-1) деб хулоса қилинди ва қабул тўхталиши белгиланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан бундан буён «Шартли ўтди» деган тушунча бўлмайди, аттестациядан ўтмаган таълим йўналиши ёки мутахассислигига қабул тўхтатилади.
Илғор хорижий тажрибалар асосида олий таълим муассасаларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби такомиллаштирилди. Янги низомда ОТМларни аккредитациялаш 4 босқичда амалга оширилиши белгиланди: ўзини-ўзини баҳолаш (ички баҳолаш), мустақил экспертлар томонидан ташқи баҳолаш, хулосалар тайёрлаш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш ва уларни доимий мониторинг қилиб бориш.
Бунда ОТМда таълим сифатини ўзини-ўзи баҳолаш механизми мавжудлиги ва унинг доимий равишда олиб борилиши аккредитацияланишнинг асосий шарти сифатида белгиланган.
Мавзуга оид
13:28 / 29.07.2024
Бакалавриат учун турдош йўналишлар рўйхати тасдиқланди
18:02 / 17.04.2024
Хусусий олий таълим: тижорий манфаат ва сифатли таълим мувозанати қандай топилади?
13:41 / 10.07.2023
Иккинчи мутахассисликка ҳужжатлар қабули бошланди
09:17 / 20.05.2021