Спорт | 18:37 / 13.11.2019
19996
1 дақиқада ўқилади

«Эль-класико» бошланиш вақти эълон қилинди

Каталониядаги норозилик намойишлари сабабли 18 декабрь кунига кўчирилган Ла Лига доирасидаги «Барселона» - «Реал» учрашувининг бошланиш вақти эълон қилинди.

Ла Лиганинг «Твиттер»даги расмий саҳифасида эълон қилинишича, «Камп Ноу»да ўтадиган ўйин маҳаллий вақт билан 20:00да, Тошкент вақти билан соат 23:59да бошланади.

Олдинроқ, Испания нашрлари «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги учрашув шарқий Осиёдаги катта футбол аудиторияси учун нисбатан вақтлироқ бошланиши ҳақида маълумот беришганди.

Мавзуга оид