Жаҳон | 00:25 / 20.11.2019
21350
1 дақиқада ўқилади

БАА президентининг укаси вафот этди 

Фото: russianemirates.com

18 ноябрда БАА президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол-Наҳаён укаси - Шайх Султон бин Зоид Ол-Наҳаён (чапда) нинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди.

Шу муносабат билан БААда уч кунлик мотам эълон қилинган, шу кунлар мамлакатдаги барча байроқлар тушириб қўйилади.

Шунингдек, БАА амирликлари ҳукмдорлари ўз таъзияларини билдирганлар.

Шайх Султон бин Зоид Ол-Наҳаён 1955 йилда туғилган. У Англиядаги Миллфилд мактабида таълим олган ва Сандхерст қироллик ҳарбий академияси битирувчиси бўлган.

Шайх Зоиднинг иккинчи ўғли бўлган Шайх Султон ўз вақтида бош вазир ўринбосари бўлган, сўнгра президент вакили лавозимини эгаллаган ва бу лавозимда умрининг сўнгги кунларигача қолган.

Мавзуга оид