Жаҳон | 08:57 / 20.11.2019
18546
1 дақиқада ўқилади

Германиянинг собиқ президенти ўғли маъруза ўқиш вақтида олинган пичоқ жароҳатидан вафот этди

1984 йилдан 1994 йилгача Германия президенти лавозимини эгаллаган Рихард фон Вайцзеккернинг ўғли – шифокор Фриц фон Вайцзеккерга Берлиндаги Schlosspark-Klinik шифохонасида маъруза ўқиётган вақтда пичоқ билан ҳужум қилинди. Шифохонада 2005 йилдан бери бош шифокор бўлиб ишлаб келган 59 ёшли Фриц фон Вайцзеккер олинган жароҳатлардан вафот этди. Бу ҳақда RBB телерадиокомпанияси хабар берди. 

Полицияда таъкидланишича, воқеа 19 ноябрда маҳаллий вақт билан соат 18.50 атрофида юз берган. Полициянинг маълумотларига кўра, ҳужум қилган кимсага тўсқинлик қилишга уринган маъруза иштирокчиларидан бири оғир жароҳат олган. 

Полиция жиноятчини шифохона ҳудудида қўлга олган. У нима учун ушбу қотилликни содир этгани ҳозирча маълум эмас. Воқеа юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Марҳум воқеа вақтида жигар муаммоларига бағишланган маъруза олиб борган. 

Мавзуга оид