Жамият | 10:35 / 20.11.2019
33288
1 дақиқада ўқилади
Жиззахдаги ИИБ биносида қурилиш ишларини амалга ошираётган 7 ишчи ис газидан заҳарланиб вафот этди
Жиззахда 7 нафар ишчи ис газидан заҳарланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
2019 йил 19 ноябрь куни Жиззах вилояти, Зомин тумани ИИБ 10-сонли бўлинмаси биносида қурилиш ишларини амалга ошираётган 7 нафар ёлланма ишчи ис газидан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этишган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 207-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилади.
Мавзуга оид
09:58 / 07.01.2025
Кир ювиш машинасининг қуритиш қисмида қисилиб қолган бола қутқарилди
16:36 / 20.12.2024
Қаршида бир оиланинг тўрт аъзоси ис газидан заҳарланган — экспертиза
16:25 / 20.12.2024
Чорвоқда бир оиланинг уч аъзоси газдан заҳарланиб вафот этди
17:32 / 19.12.2024