Жамият | 12:32 / 20.11.2019
8842
1 дақиқада ўқилади

«Ўзтрансгаз» фавқулодда ҳолатнинг олди олингани ҳақида маълум қилди

Фото: Ўзтрансгаз

Ғаллаорол магистрал газ қувурлари бошқармасига қарашли КС-3Б Янгиер саноат майдончасида газ ҳайдаш агрегатларининг диаметри 720 мм бўлган газни узатиш қувурларида диагностика текширув ишлари ўтказилиб, агрессив нуқсон аниқланди.

“Ўзтрансгаз” АЖ хабарига кўра, бошқарув аппаратнинг тегишли департамент ва бўлимлари ҳамда Ғаллаорол МГҚБ ишчи ходимларининг саъй-ҳаракати билан фалокат келиб чиқишининг олдини олиш учун тезкор режа тузилди. Масъул ходимлар иштирокида газ транспорт тизимига маълум ўзгартириш киритилди.

Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Фарғона водийси истеъмолчиларини газ таъминотидан узмаган ҳолда 12 соат давомида таъмирлаш ишлари олиб борилиб, 11 метр қувур алмаштирилди. Натижада, фавқулодда ҳолатнинг олди олингани, кўп миқдорда табиий газнинг технологик йўқотилишига йўл қўйилмагани айтилади.

Қайд этилишича, табиий газ тизимининг бир маромда ишлаши таъминланди.

Мавзуга оид