Лондонда UzInvest йирик инвестицион форуми бўлиб ўтмоқда
Бугун, 27 ноябрь куни Лондонда Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳиятига бағишланган UzInvest форуми бўлиб ўтмоқда.
Kun.uz мухбирининг Лондондан хабар беришича, анжуманда Ўзбекистон ҳукумати расмийлари, хорижий молия муассасалалари вакиллари, маҳаллий ва хорижлик бизнесменлар қатнашмоқда.
Форумни Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Саид Рустамов кириш сўзи билан очиб берди.
Кириш қисмида, шунингдек, Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги қошидаги PR-марказ раҳбари Акрам Муҳаматқулов, «Macro-Advisory» макроагентлиги ҳаммуассиси Кристофер Вифер, PRISM рискни баҳолаш агентлиги бош таҳлилчиси Бенжамин Годвин, «SmartGov Consulting» раҳбари Азиза Умарова ва Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистондаги бош маслаҳатчиси Йонас Аструп Ўзбекистондаги янгиланиш жараёнлари борасида ўз фикрларини билдириб ўтдилар.
Тадбир давомида, шунингдек, Ўзбекистон банк ва капитал соҳаси, хусусийлаштириш, фискал сиёсат ва бошқа қатор мавзулар муҳокама марказида бўлади, унда Ўзбекистон расмийлари, халқаро экспертлар ва тадбиркорлар сўзга чиқиши режалаштирилган.
Маълумот учун, UzInvest форуми «Adam Smith Conferences» ва «Eurasian Investor» компаниялари томонидан Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. Kun.uz яқин вақт ичида тадбирнинг бошқа тафсилотларини келтириб ўтади.
Мавзуга оид
15:30 / 21.09.2024
Москва Россия бозорини тарк этган хорижликлар учун тўловни оширмоқчи
22:37 / 17.09.2024
Лондондаги Оксфорд-стрит кўчаси пиёда учун мўлжалланган ҳудудга айлантирилади
14:50 / 16.09.2024
Буюк Британияда “Лазги” спектакли намойиш этилди
08:50 / 14.09.2024