Ўзбекистон | 09:39 / 04.12.2019
84678
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси экспорт қилишни тўхтатди

Фото: Сергей Мальгавко

Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси экспорт қилишни тўхтатди. Бу совуқ об-ҳавонинг бошланиши ва республиканинг ички эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида қилинди, деб ёзмоқда«АП» Тожикистон ҳукуматидаги манбаларга асосланган ҳолда.

Манба сўзларига кўра, бундан аввал эришилган келишувларга кўра, Душанбе Тошкентга электр энергиясини фақат апрелдан октябргача, Тожикистоннинг ички эҳтиёжлари тўлиқ таъминлангандан сўнг экспорт қилади.

Жорий йилнинг апрель-сентябрь ойларида Тожикистон Ўзбекистонга қарийб 1,5 миллиард кВт/соат электр энергияси экспорт қилди.

Сентябрь ойидан бошлаб, электр энергиясини қўшни давлатга экспорт қилиш ички эҳтиёжларни таъминлаш мақсадида камайтирилган.

Ноябрь ойининг ўрталарида Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси экспорт қилишни бутунлай тўхтатди. Энди у келгуси йилнинг апрель ойи бошида қайта тикланади.

Бундан олдин, Туркманистондан Ўзбекистонга кунига ўртача 15 млн кВт⋅с электр энергияси импорт қилинаётгани хабар берилганди.

Мавзуга оид