Жамият | 17:44 / 05.12.2019
75508
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда янги қурилаётган Ислом цивилизацияси маркази ҳудудида йирик ёнғин содир бўлди

Фото: Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

2019 йил 5 декабрь куни соат 16:38да, Олмазор тумани, Зарқайнар 1-тор кўчасида жойлашган янги қурилаётган Ислом цивилизацияси маркази ҳудудида 150 кв.м. майдонида теплоизоляция (пенопласт) маҳсулотлари ёнган. 

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, ёнғиндан янги қурилаётган бинога зарар етказилмаган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 16:44да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 16:54да қуршаб олиниб, соат 17:06да ўчирилган.

Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғиндан инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.  Ёнғин жойига 16 та ёнғин ўчириш техникалари жалб қилинган.

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимлари, шунингдек фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишни сўраган.

Мавзуга оид