Ўзбекистон | 16:47 / 07.12.2019
6032
1 дақиқада ўқилади

Mirzo Ulugbek Innovation Center IT Park’га қўшилди

Mirzo Ulugbek Innovation Center Ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этишни қўллаб-қувватлаш маркази тугатилиб, унинг резидентлари Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркига ўтмоқда.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабарига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрь куни бу ҳақдаги тегишли қарори қабул қилинди.

Унга мувофиқ, IT соҳани янада такомиллаштириш, рақобатбардош ва истиқболли дастурий маҳсулотларни яратиш, хорижий мамлакатлар учун IT-хизматларини тақдим этишни кенгайтириш ва IT маҳсулотларининг сифатини яхшилаш режалаштирилмоқда.

Қайд этилишича, ушбу қадам Ўзбекистон Республикасида IT-маданиятини ва бошланғич экотизимни ривожлантириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга имкон беради ва маҳаллий IT-маҳсулотлар сифатини янги даражага кўтаради.

Мавзуга оид