Қирғизистоннинг собиқ бош вазирларига 7,5 ва 15 йиллик қамоқ жазолари тайинланди
Қирғизистонда Бишкек иссиқлик электр марказини (ИЭМ) модернизация қилишдаги коррупция иши бўйича айбдорларга жазо ҳукмлари чиқарилди.
Ушбу иш бўйича судланувчилар орасида Қирғизистоннинг собиқ бош вазирлари Сапар Исаков ва Жанторо Сатибалдиев, собиқ энергетика вазири Осмонбек Артикбаев, “Электр станциялари” корхонаси собиқ бош директори Салайдин Авазов, собиқ энергетика вазири ўринбосари Ойбек Калиев ва бошқа собиқ амалдорлар бўлган.
Тергов ИЭМ реконструкцияси вақтида давлатга етказилган зиён 5 млрд 439 млн сўмни ташкил қилганини маълум қилган. Суд жараёни 9 ой давом этган.
6 декабрда Бишкекнинг Свердлов туман суди Сапар Исаковга нисбатан 15 йилга озодликдан маҳрум қилиш, мол-мулкини мусодара қилиш, дипломатик даража ва 3 йилга давлат идораларида лавозимлар эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳукмини чиқарган.
Яна бир собиқ бош вазир Жанторо Сатибалдиев мол-мулкини мусодара қилиш билан 7,5 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Салайдин Авазовга 11 йил 3 ойлик, Ойбек Калиевга 15 йиллик қамоқ жазоси тайинланган.
Жиноий ишнинг бошқа фигурантлари ҳам айбдор деб топилган, бироқ жазони деярли ўтаб бўлганлари сабабли суд залидан озод қилинганлар.
2018 йил январида бутун Қирғизистон пойтахтини иссиқлик ва электр билан таъминлайдиган Бишкек ИЭМда авария содир бўлганди. Авариядан сўнг модернизацияси 386 миллион долларга тушган ИЭМ атрофида можаро келиб чиққан. ИЭМ бўйича шартнома тузишда коррупцияга йўл қўйганликда айбланиб қатор амалдорлар, жумладан, собиқ бош вазирлар Сапар Исаков ва Жанторо Сатибалдиев ҳибсга олинган.
Мавзуга оид
18:02 / 23.12.2024
Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокимини «Данк» ордени билан мукофотлади
17:23 / 21.12.2024
Садир Жапаров Европарламентни Қирғизистон сиёсатига аралашмасликка чақирди
18:05 / 20.12.2024
Садир Жапаров: Қирғизистонда тежалган ҳар бир литр сув қўшниларимизга ёрдамдир
17:37 / 20.12.2024