Қимматли қоғозлар муомаласи махсус тартиби белгиланди
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан қимматли қоғозлар муомаласи махсус тартиби белгиланди.
Norma’нинг ёзишича, бундан буён қимматли қоғозлар муомаласига фақат уларни жойлаштириш тугаганидан кейин йўл қўйилади. Ушбу талаб қуйидагиларга татбиқ этилмайди:
• давлат қимматли қоғозларига – Ўзбекистоннинг ғазначилик мажбуриятлари ва Ҳукумат томонидан ваколат берилган орган чиқарган облигацияларга, шунингдек Марказий банк облигацияларига (уларни жойлаштириш ва муомалага чиқаришнинг ўз тартиби мавжуд);
• 5 декабргача, яъни буйруқ чиққунига қадар муомалага чиқарилган қимматли қоғозларга.
Эслатиб ўтамиз, қимматли қоғозларнинг муомаласи – қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган, қимматли қоғозларнинг эгаси алмашувига олиб келадиган бошқа ҳаракатлар, жойлаштириш эса – қимматли қоғозларни уларнинг дастлабки эгаларига бериш. Қимматли қоғозларни жойлаштириш тартиб-таомиллари «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддаси, Конвертация қилинадиган қимматли қоғозларни жойлаштириш ва муомаласи тартиби тўғрисидаги низом, Қимматли қоғозларни жойлаштириш ва муомалага киритиш квоталари тартиби тўғрисида низом ва бошқа норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Савдолар ташкилотчилари икки ҳафталик муддатда ўз ҳужжатларини янги тартибга мувофиқлаштириши лозим.
Мавзуга оид
22:55 / 04.09.2024
Nvidia бир кунда деярли 300 миллиард доллар йўқотди
19:37 / 17.07.2024
Олтиннинг биржадаги нархи ошиб, рекорд даражага етди
13:31 / 06.06.2024
Марказий банк илк бор хорижий давлат қимматли қоғозларига инвестиция киритди
14:42 / 04.09.2023