Грета Тунберг «Йил одами» деб топилганидан таажжубдалигини айтди
Швециялик 16 ёшли экофаол Грета Тунберг Time журнали томонидан «Йил одами» деб топилганидан «бироз таажжубдалигини» айтди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.
Аввалроқ АҚШ нашри Тунбергни «Йил одами» деб эътироф этганди. Ўсмир қиз билан бирга бу номни олиш учун АҚШ президенти Дональд Трамп ва Хитой раиси Си Цзиньпин рақобатчилик қилган.
Тунберг айни вақтда Мадриддаги иқлим анжумани СОР25’да иштирок этмоқда. Аввалроқ у “Мақбул ҳаёт тарзи учун” “муқобил” Нобель мукофоти совриндорларидан бири бўлганди.
Тунберг “Йил одами” мукофотини атроф-муҳит ҳақида қайғурувчи барча ёш фаолларга бағишламоқчилигини айтган. Қиз унинг иқлим ўзгариши муаммосини ҳал қилиш учун бирлашиш чақириғига ниҳоят қулоқ солинаётганига умид билдирган.
Журнал ходимлари Гретанинг океан бўйида тушган суратига “Ёшлик кучи” деб изоҳ қолдиришган. Шунингдек, Гретанинг “Биз гўёки эртамиз йўқдек яшашда давом эта олмаймиз, чунки у бор”, деган сўзлари келтирилган.
Ҳали мактаб ўқувчиси бўлган Грета жаҳон экологик ҳаракатининг етакчиларидан бирига айланди. У сентябрда БМТнинг иқлим бўйича саммитида иштирок этгач танилиб кетди. У ўз нутқида сиёсатчиларни уни болаликдан маҳрум этганликда айблаган, чунки улар инсониятда иқлим ўзгариши билан боғлиқ йиғилиб қолган муаммоларни келгуси авлодга “мерос қилиб қолдиришган” ва уларни ҳал қилишни ёшлар гарданига юклашмоқда.
Мавзуга оид
10:01 / 13.10.2024
“Бир кунда 1000 тупга яқин дарахтни суғораман” – экофаол Нигора Носирова
22:15 / 04.09.2024
Грета Тунберг Ғазо секторидаги урушга қарши ўтказилган норозилик акциясида ҳибсга олинди
11:20 / 16.08.2024
Германияда экофаоллар бир қатор аэропортлар ишига халақит берди
08:55 / 29.07.2024