Ўзбекистон | 13:15 / 11.12.2019
67454
1 дақиқада ўқилади

Саидбек Азимов: «Қора рўйхат» умуман йўқ қилинди. Ҳар бир шахс ўзининг эътиқод ҳуқуқига эга»

Фото: Халқаро пресс-клуб

Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот марказида Халқаро пресс-клуб сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ўзгаришлар муҳокама қилиняпти.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакиллик (Омбудсман) котибияти вакили Саидбек Азимовнинг айтишича, мамлакатда «Қора рўйхат» умуман йўқ қилинган.

«Бизда «Қора рўйхат» умуман йўқ қилинди. Ҳар бир шахс ўзининг эътиқод ҳуқуқига эга», - деди у.

Ўз навбатида, адлия вазири ўринбосари Акбар Тошқулов фуқароларнинг Ўзбекистон доирасида ҳаракатланиши билан боғлиқ тақиқлар олиб ташланганини эслатиб ўтди.

Бундан олдин, Омбудсман котибияти вакили олдин ахлоқ тузатиш колонияларида юзаки назорат олиб борилганини айтиб ўтганди.

Мавзуга оид