Ўзбекистон | 22:40 / 16.12.2019
60096
2 дақиқада ўқилади

Журналист Экологик партия вакилларига арқон берди ва ўзларини дарахтга боғлашларини таклиф қилди

Бугун, 16 декабрь куни Халқаро пресс клубда сиёсий партиялар иштирокида навбатдаги анжуман бўлиб ўтди.

Тадбир давомида сўзга чиққан журналист Малоҳат Йўлдошева Ўзбекистон Экологик партияси вакилларига ўзларини дарахтга боғлашларини таклиф қилди.

“Экологик партия ташкил топганига 11 ой бўлди, сайлов кампанияси эълон қилинганига 85 кун бўлди. Беш кун вақтинглар қолди. Шунча пайтдан буён шунча дарахт кесиляпти. Лекин бирорта партия вакили чиқиб, шу кесилаётган дарахт учун мен туриб бераман деганини кўрсатмади”, деди у.

У бутун дунёда яшиллар партияси вакиллари дарахт кесиладиган бўлса ўша дарахтга ўзларини боғлаб, бу ҳолатга қаршилик қилишларини таъкидлади.

“Мен бугун Экологик партияга ҳамманинг олдида мана шу арқонни бераман. Мана шу арқон билан республикада кесилаётган ҳар битта дарахтга Экологик партия аъзоси ўзини боғласин”, деди журналист.

Экологик партия вакили эса ўз навбатида табиатни асраш нафақат партия аъзоларининг, балки бутун жамиятнинг вазифаси эканлигини айтди.

Мавзуга оид