7 ойлик болакай АҚШдаги шаҳар мэрига айланди
7 ойлик Уильям Чарльз МакМиллиан АҚШнинг Уайтхолл шаҳри (Техас штати) мэрига айланди. Энди у АҚШнинг энг ёш мэри ҳисобланади. Бу ҳақда Indian Express нашри хабар берди.
Болакай Уайтхолл мэри лавозимини у ҳар йили аукционга қўйилиши ва унинг оиласи жорий йилда у учун энг катта сумма таклиф қила олгани сабабли эгаллай олди. Аукциондан тушган пуллар хайрия мақсадларига йўналтирилади.
Болакай инаугурация маросимига уни асраб олган ота-онаси билан бирга келган. У қора смокингда бўлган. Тадбир шаҳар жамоатчилик марказида 150 га яқин одам иштирокида бўлиб ўтган.
Тадбирда иштирок этган қўшни Новасота шаҳар кенгаши раиси Жош Фульцнинг таъкидлашича, ҳар бир одам болакайни ўз бағрига босишга ошиққан. “Ҳозир давлатимиз мураккаб даврни бошдан кечирмоқда ва мэр Чарли жамиятга тинчлик ва эзгуликни қайтаришга ёрдам беради”, деб айтган Фульц.
7 ойлик мэр ота-онаси ёрдамида “Американи яна меҳрибон қиламиз” иборасини ўзига шиор қилиб танланган ва қасамёд келтириб, унда мэр лавозимини виждонан бажаришга, болалар майдончасида ҳаммага меҳрибон бўлишга, шағал йўлларни яхши ҳолатда сақлашга, ўт ўчирувчиларга печенье олиб келиб туришга, энг катта лаққа балиқни тутишга ҳамда Уайтхолл аҳолисини ҳимоялаш ва асрашга ваъда берган.
Мавзуга оид
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024