Жамият | 20:30 / 19.12.2019
3562
2 дақиқада ўқилади

Нагоя университети битирувчилари ассоциациясининг Ўзбекистон филиалига раҳбар сайланди

Акмал Бурханов Нагоя Университети битирувчилари ассоциациясининг Ўзбекистон филиали раҳбари этиб сайланди.

Нагоя университети битирувчилари ассоциацияси 2000 йилда ташкил этилган ва бугунги кунда 14та мамлакатда унинг филиаллари ташкил этилган. Бугунги кунда Toyota корпорациясининг фахрий раиси Шоичиро Тойода ушбу ассоциация президенти ҳисобланади.

Битирувчилар ассоциацияси аъзоларининг сўнгги йиғилишида «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси, Нагоя университети битирувчиси Акмал Бурханов Ўзбекистон филиалига раҳбар этиб сайланди.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати

Эндиликда у бир вақтнинг ўзида ушбу лавозимда ҳам фаолият юритади.

Ўзбекистон филиали ушбу таълим даргоҳини битирган ўзбекистонлик талабалар, ёш олимлар ҳамда университет ўртасида келгуси ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, шунингдек бошқа мамлакат битирувчиларини ҳам илм-фан, қўшма тадқиқотлар ўтказиш, ўзаро тажриба алмашиш жараёнларига фаол жалб қилишга кўмаклашишга хизмат қилади.

Нагоя университети дунёдаги етакчи таълим муассасаларидан бири сифатида эътироф этилади. Кўплаб Нобель мукофоти совриндорлари ва бошқа машҳур олимлар ушбу университет битирувчилари ҳисобланади.

Маълумот учун, бугунги кунга қадар 400 нафардан ортиқ ўзбекистонлик талаба ва тадқиқотчилар ушбу даргоҳда таҳсил олиб қайтишган.

Мавзуга оид