"Казахтелеком" 5G тармоғи синовини намойиш этди
"Казахтелеком" компанияси Digital Samruk 2019 форумида Tele2 ва Kcell тармоқларидан фойдаланиб 5G технологиясининг синов режимини намойиш этди.
Синов жараёнида тармоқнинг битта қурилмадаги тезлиги сониясига 1,5 Гбитгача етди. Компания вакилларининг сўзларига кўра, Қозоғистонда 5G тармоғидан мобиль алоқа ва интернет хизматлари кўрсатиш ҳамда “буюмлар интернети”да фойдаланилади. Бу ерда гап хусусан, “ақлли” шаҳар, “ақлли” ишлаб чиқариш тўғрисида бормоқда.
Компаниянинг инновациялар бўйича бош директори Нурлан Мейрмановнинг сўзларига кўра, Қозоғистонда бешинчи авлод тармоғи спот тамойили асосида жорий этилади, алоқа билан кичик ҳудудлар таъминланади.
“Биз хонадонни 5G тармоғига улаб, унинг барча афзалликларига эга бўлиш имкониятини берувчи FixedWirelessAccess технологиясидан фойдаланамиз”, - деди у.
Қайд этилишича, 5G технологияси ҳозирда фаол синовдан ўтказилмоқда, йил давомида Нур-Султон ва Олмаота шаҳарларида турли радиочастотадаги диапазонларда муваффақиятли синаб кўрилди.
Мавзуга оид
22:16 / 27.09.2024
Тўқаев кортежи маршрутидан ўқ отиш қуроллари топилди
20:17 / 27.09.2024
Қозоғистонда ўзининг ички органларини қарийб 19 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
14:00 / 27.09.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасини демаркация қилиш шартномаси БМТга топширилди
19:18 / 25.09.2024