Ўзбекистон | 11:45 / 22.12.2019
9168
1 дақиқада ўқилади

«Оппозициясиз жамиятда фикрлар хилма-хиллигини таъминлаб бўлмайди» – МСК раиси

Мухолифат партияларсиз жамиятда плюрализмни таъминлаб бўлмайди, деб фикр билдирди Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов.

Абдусаломов парламент сайловларини кузатиш учун Тошкентга келган халқаро кузатувчининг Ўзбекистонда 5та партиядан бошқа партиялар рўйхатдан ўтмаганининг сабаби тўғрисидаги саволига қуйидагича жавоб берди.

«Оппозициясиз жамиятда фикрлар хилма-хиллигини таъминлашнинг иложи йўқ. Қонунчиликда янги партияларни ташкил этиш бўйича ҳеч қандай чекловлар йўқ», – деган МСК раисининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Маълумот учун, Ўзбекистондаги бугунги сайловларни ўнта халқаро ташкилотдан, дунёнинг 50дан ортиқ давлатидан келган 825 нафар халқаро кузатувчи бевосита кузатиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев мухолифат табиий равишда, жамиятнинг палагидан аста-секин ўсиб келиши керак, дея фикр билдирган эди.

Мавзуга оид