Фан-техника | 18:26 / 23.12.2019
9160
1 дақиқада ўқилади

Samsung янги буклама смартфон тайёрламоқда

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси янги гаджет тайёрламоқда. Хитойдаги ижтимоий тармоқларда ушбу гаджетнинг суратлари тарқалди.

Суратларга қараганда, буклама смартфон Motorola Razr тарзида бўлади. У ўлчами ва шакли билан Galaxy S10 смартфонини эслатади, аммо тенг ярмидан букланиб квадрат шаклини ҳосил қилади, деб хабар бермоқда Ars Technica.

Galaxy Fold’да бўлгани каби янги смартфонда ҳам дисплей узра жойлаштирилган кенг пластик ром бор. У қурилма ёпилганида экранлар бир-бирига тегмаслигига хизмат қилади.

Фото: hightech.plus
Фото: hightech.plus

Ҳозирча номи маълум қилинмаган гаджетнинг ёнбошида бармоқ излари сканери жойлашган.

Фото: hightech.plus
Фото: hightech.plus

Қурилманинг пастки қисмида динамик ва USB-C порти жойлашган бўлиб, қулоқчин учун тирқиш кўринмайди.

Мавзуга оид