Жаҳон | 09:45 / 25.12.2019
6157
1 дақиқада ўқилади

Буркина-Фасода жангарилар ҳужуми оқибатида 42 киши ҳалок бўлди

Фото: REUTERS/Arnaud Brunet

Буркина-Фасода жангарилар ҳужуми оқибатида тинч аҳоли орасидан 35 киши ва полициянинг 7 ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди. 

Ҳужум 24 декабрда Африка давлатининг шимолидаги Арбинда шаҳрида содир этилган. Ҳужумга бир вақтда тинч аҳоли ва ҳарбий отряд учраган. Куч тузилмалари ҳужумни қайтаришга ва 80 жангарини йўқ қилишга муваффақ бўлган. 

Bloomberg ахборот агентлигининг хабар беришича, Мали чегарасида юз берган тўқнашув бир неча соат давом этган. 

Декабрь бошида Буркина-Фасо ҳукумати жангарилардан ҳимояланиш ва хавфсизлик учун харажатларни оширишга ваъда берган. Маълум қилинишича, бу мақсадда 2020 йилга мўлжалланган 3,8 млрд долларлик бюджетнинг 13 фоизи йўналтирилади. 

Мамлакат Ғарбий Африкада жойлашган бўлиб, аҳолиси 16 млн кишини ташкил қилади. 

Мавзуга оид