Freedom House «Коррупцияни тийиб туриш» субиндикатори бўйича Ўзбекистонга 0 балл қўйди. Бунга асосий сабаблар
2019 йил 23 декабрь куни президентнинг «Халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилашга оид чора-тадбирларни тизимлаштириш тўғрисида»ги фармони билан тузилган Устувор халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашни мувофиқлаштириш бўйича комиссиянинг 2019 йил якунлари бўйича йиғилиши бўлиб ўтди.
Молия вазирлиги хабарига кўра, йиғилиш бош вазир ўринбосари – молия вазири, Устувор халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашни мувофиқлаштириш бўйича комиссиянинг раиси – Жамшид Қўчқоров бошчилигида бўлиб ўтди.
Комиссия раиси, йиғилиш иштирокчиларига президент фармон ва қарорларида белгиланган устувор халқаро рейтингларда Ўзбекистон ўрнининг кўтарилиши аҳоли фаровонлигида катта аҳамият касб этиши ва давлат идораларнинг фаолиятини ушбу рейтинг ва индексларнинг талаблари, баҳолаш мезонларидан келиб чиққан ҳолда юритиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.
Йиғилиш давомида Комиссиянинг йил давомида устувор халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича бажарган ишлари муҳокама қилинди ва келгуси йил учун Комиссия фаолиятининг йўналишлари ва режалари белгилаб олинди.
2019 йил давомида устувор халқаро рейтинг ва индексларга бириктирилган қатор вазирлик ва идораларда ихтисослашган таркибий бўлинмалар ташкил этилди, Жаҳон банки, БМТ Ривожланиш дастури, Жаҳон иқтисодий форуми, халқаро рейтинг агентликлари каби рейтинг берувчи ташкилотлар билан мулоқот ўрнатилишига эришилди.
Бундан ташқари, халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш жараёнининг самарадорлиги ва натижавийлигини таъминлаш мақсадида, халқаро рейтинг консультантлари ва экспертлари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатилди, Ўзбекистон Республикасининг ўрнини устувор халқаро рейтинг ва индексларда акс эттириш ва янада яхшилаш учун қуйидаги ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режалари бўйича ишлар амалга оширилиб келмоқда:
вазирлик ва идораларнинг ташаббускорлигини ошириш бўйича;
ИҲТТнинг мамлакатларга хос хатарларни таснифлаш тизимида Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш бўйича;
сиёсий-ҳуқуқий рейтингларда Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш бўйича;
иқтисодий рейтингларда Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш бўйича;
Глобал рақобатбардошлик индексида Ўзбекистоннинг ўрнини акс эттириш бўйича;
Жаҳон банкининг Бошқарув сифати индикаторларида Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш бўйича;
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш ва хусусий секторда рақобатни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси.
Шу билан бирга, йиғилиш давомида мамлакатимизнинг 2019 йилда халқаро рейтинг ва индексларда эгаллаган ўрни таҳлил қилинди.
Рейтинглар 2019 йилда 2018 йил учун баҳоланган.
Ўзбекистоннинг «Коррупцияни қабул қилиш индекси»да қўлга киритган балл миқдори 22 баллдан 23 баллга ўсганлигига қарамасдан, республиканинг индексдаги ўрни 1 поғонага тушди. Бунинг асосий сабаби Тожикистон ва Эритрея давлатларининг индексдаги натижалари мос равишда 21 баллдан 25 баллга ҳамда 20 баллдан 24 баллга ўсиб, 161-ўриндан 152-ўринга ва 165-ўриндан 157-ўринга кўтарилганлигидир.
«Коррупцияни тийиб туриш» субиндикатори бўйича Economist Intelligence Unit ва Freedom House ташкилотлари томонидан Ўзбекистонга «0» балл қўйилган. Бунга асосий сабаблар:
фуқаролар турар жойларининг бузилиши;
мансабдор шахслар томонидан фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари жазосиз қолаётганлиги;
жойларда маиший коррупциянинг мавжудлиги;
суд тизимида қонунийлик билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашуви.
Йиғилишда Комиссия аъзолари ва масъул тадқиқот институтларининг ҳисоботлари эшитилиб, уларга ушбу жараённи жадаллаштириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Алоҳида эътибор қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларининг амалиётда етарли даражада татбиқ этилмаётганлиги, рейтинг берувчи ташкилотларга республикада амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги маълумотлар этиб бормаётганлиги ҳамда халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашда юзага келаётган тўсиқларни бартараф этишга қаратилди.
Йиғилиш якунида 2020 йилда амалга оширилиш зарур режаларни, хусусан, республика акс эттирилмаган устувор халқаро индексларга кириш ишларини жадаллаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш таклифларини ишлаб чиқиш, «Ўзбекистон Республикаси халқаро рейтингларда» ягона порталини яратиш, халқаро рейтинг ва индексларга таъсир этувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва чора-тадбирлар режаларини экспертизадан ўтказиш, илмий-тадқиқот институтлари ҳамда олий ўқув юртлари билан ҳамкорликни кучайтириш, 2030 йилгача самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичлари бўйича таклифлар тайёрлаш, 2020 йил давомида оммавий ахборот воситалари ва нодавлат-нотижорат ташкилотлар вакиллари учун халқаро рейтинг ва индексларнинг моҳиятини ёритиб берувчи семинар-тренинглар ташкил этишни амалга оширишга келишилди.
Мавзуга оид
17:38 / 23.12.2024
Ўзбекистон жиноий даромадларни легаллаштириш рейтингида 81-ўринни эгаллади
08:15 / 14.12.2024
Тошкент 200-ўринда: хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
17:36 / 10.12.2024
ХМТ Марказий Осиёдаги ишсизлик даражаси бўйича маълумот берди
01:51 / 10.12.2024