Спорт | 23:52 / 27.12.2019
8355
1 дақиқада ўқилади

Златан Ибраҳимович «Милан»га қайтди

«Лос-Анжелес Гэлакси»нинг собиқ ҳужумчиси Златан Ибраҳимович фаолиятини «Милан»да давом эттиради.

38 ёшли футболчи «россонери» билан 6 ойлик шартномани имзолади. Уни яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам бор. Златан «Милан»да 11-рақам остида тўп тепадиган бўлди.

Аввалроқ унинг ярим йиллик маоши 3 млн евро бўлиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ибраҳимович 2010-2012 йиллар давомида «Милан» шарафини ҳимоя қилган.

Мавзуга оид