БАА резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқаролари Ўзбекистонга 30 кун муддатга визасиз киришларига рухсат этилди
Ўзбекистон президентининг бугун, 28 декабрь куни имзолаган фармонига мувофиқ, 2019 йил 18 мартдаги “Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига кириш режимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига ўзгартириш ва қўшимча киритилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Ҳужжатда айтилишича, мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикасига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари инвесторлари учун мамлакатимизнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида киритилмоқда.
Фармонга мувофиқ:
1. Номи ‘‘Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари" сўзларидан кейин “, шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқаролари" сўзлари билан тўлдирилди.
2. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилди:
“1. 2019 йил 20 мартдан бошлаб Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун, шунингдек, 2020 йил 1 январдан бошлаб Бирлашган Араб Амирликлари резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқаролари учун Ўзбекистон Реслубликаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кун муддатга визасиз режим белгилансин.
Бирлашган Араб Амирликлари резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқаролари Ўзбекистон Реслубликасига кириш вақтида амал қилиш муддати 90 кундан кам бўлмаган резидентлик визасининг асл нусхасини тақдим этадилар.
Мавзуга оид
15:24 / 23.12.2024
“Вертолётда келиб, кўзимизни боғлаб олиб кетишди” — БААда ҳибсга олинган ўзбекистонлик
20:54 / 20.12.2024
Еврокомиссия Гуржистон дипломатлари ва амалдорларини визасиз режимдан маҳрум қилиш таклифини илгари сурди
14:32 / 10.12.2024
БАА Ўзбекистондан ем-хашак импорт қилишга қизиқиш билдирди
15:32 / 09.12.2024