Самарқандда хитойлик туристнинг телефонини ўғирлаган 10-синф ўқувчиси ушланди
Самарқандда хитойлик эр-хотин сайёҳларга ёрдам бериш баҳонасида қимматбаҳо мобил телефонини ўғирлаган мактаб ўқувчиси ушланди. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
ХХР фуқароси Яо Юан Самарқанд вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига мурожаат қилиб билдиришича, Самарқанд шаҳри Регистон ансамбли яқинидаги «Лабиғор» ресторанининг орқа томонида турмуш ўртоғи Гао Жинга тегишли бўлган «Volvo» русумли автомашинада ўтирган вақтида сигнализация ишлаб кетган. Шу вақт икки номаълум шахс унинг ёнига келиб, ёрдам кўрсатишни таклиф қилган.
Улардан бири автомашина олд йўловчи эшигини очиб, сигнализацияни ўчиришга ёрдам бермоқчи бўлиб, ўриндиқда бўлган баҳоси 800 АҚШ долларлик «IPhone X» русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ХТТБ тезкор бўлим ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида ўғирлик жиноятини содир қилган шахс 2003 йилда туғилган, Самарқанд шаҳридаги мактаблардан бирининг 10-синф ўқувчиси Ш.М. эканлиги аниқланиб, ундан «IPhone X» русумли телефон аппарати тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Жабрланувчи Яо Юанга гумонланувчи тариқасида жалб қилинган Ш.М. ва яна 3 нафар бир бирига ўхшаш шахс таниб олиш учун кўрсатилганда, жабрланувчи Ш.М.ни таниган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми, «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
16:31 / 14.11.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида биринчи темирйўл саёҳат дастури бошланади
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024