Спорт | 19:50 / 30.12.2019
77386
2 дақиқада ўқилади

Жиззах вилояти суперкубогида оммавий муштлашув юз берди

Фото: Видеодан кадр

Футбол бўйича Жиззах вилояти Суперкубоги доирасидаги «Жиззах Барс» - «Зафар» ўйинида ҳар икки жамоа футболчилари, мухлислар иштирокида майдонда оммавий муштлашув юз берди.

 Тарқалган видеода кўринишича, бош ҳакам ўйин қоидасини бузган футболчини қанот ҳаками билан маслаҳатлашгач, жазолаган. Ҳакамнинг бу қароридан норози бўлган футболчи эса жанжал бошланишига сабаб бўлган. Лавҳалардан жанжални тартибни сақлаш ходимлари тўхтатмоқчи бўлгани, аммо бунинг иложи бўлмаганлигини кўриш мумкин.

 Жиззах вилоят футбол ассоциация вице-президенти Анвар Мусурмоновнинг Kun.uz cайти мухбирига маълум қилишича, Жиззах шаҳрида ўтган ўйиндаги жанжалдан кейин Жиззах вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Эргаш Солиевнинг қарорига кўра, муштлашувнинг бошланишига сабабчи бўлган Зафаробод туманининг «Зафар» жамоаси вилоят ички чемпионатидан четлатилган. Жанжални бошлаган футболчилар футболдан четлатилиб, маъмурий жавобгарликка тортилган.

 Маълумот учун, «Жиззах Барс» клуби вилоят чемпиони, «Зафар» жамоаси эса вилоят кубоги соҳиби сифатида 28 декабрь куни Жиззах вилоят суперкубоги учун майдонга тушишганди. Муштлашув сабаб ўйин якунланмай қолган.

Мавзуга оид