Трамп Эронга янги қурол қўллаш билан таҳдид қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп агарда Теҳрон Америка ҳарбий базаларига ҳужум қиладиган бўлса, Эронга қарши янги қуролни қўллаш билан таҳдид қилди. У бу ҳақда ўзининг Twitter саҳифасида ёзди.
«АҚШ яқинда ҳарбий қурол учун 2 трлн доллар сарфлади... Агар Эрон Америка базасига ёки бирор америкаликка ҳужум қилса, биз мутлақо янги, ажойиб қуролимизнинг бир қисмини зудлик билан у томонга йўллаймиз.. Ҳеч иккиланмасдан», - деб ёзди АҚШ президенти.
Аввалроқ Трамп агар Теҳрон америкаликларга ёки АҚШ объектларига ҳужум қилса, Эрондаги 52та объектга зарба берилишидан огоҳлантирганди.
АҚШ президенти Эрон 3 январга ўтар кечаси ўлдирилган «Ал-Қудс» махсус бўлинмаси қўмондони генерал Қосим Сулаймоний учун ўч олиш мақсадида АҚШнинг қанчалик кўпроқ объектига зарба бериш масаласи муҳокама қилаётганини таъкидлаб ўтган.
Мавзуга оид
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
02:48 / 06.11.2024
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26 / 06.11.2024
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
19:40 / 05.11.2024