Жамият | 14:32 / 07.01.2020
40755
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда операция қилинган Регинахон вафот этди

Бироз вақт аввал сайтимизда “Регинани қутқарайлик! Ҳиндистонда илинж билан ётган қиз кўмагингизга муҳтож” сарлавҳали акцияни эълон қилган эдик.

Унда шифокорлар 8 ёшли Регина Абдувоҳидовага юрак кенгайишининг оғир шакли, тез авж олиш варианти, дилятацион кардиомиопатия ташхисини қўйгани, аҳволи оғирлиги ва шифокорлар қизчани шошилинч операция қилиш зарурлигини айтишгани билдирилганди.

Аввал ҳам қизалоқ ҳаюртларимиз кўмаги остида 2018 йилда Ҳиндистонда операция қилинган эди.

Беморнинг отасига кўра, Регина 2020 йил 4 январь куни вафот этган. 

Сайт таҳририяти номидан марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Мавзуга оид