Жаҳон | 12:40 / 08.01.2020
18606
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг фуқаролик самолётларига Эрон ва Ироқ устидан учиш тақиқланди 

АҚШнинг Федерал авиация бошқармаси фуқаролик самолётларига Ироқ, Эрон, Форс ва Уммон кўрфазлари устидан учишни тақиқлади. Бошқарма бу ҳақда твиттерда огоҳлантирди.

“Бошқарма Яқин Шарқдаги вазият ортидан батафсил кузатишни давом эттиради”, дейилган хабарда.

Огоҳлантиришга кўра, тақиқлов Яқин Шарқдаги юқори даражадаги ҳарбий фаоллашув ва сиёсий кескинлик сабабли киритилган. Таъкидланишича, бундай вазият ҳисоб-китоблардаги хатолар ва самолётларнинг нотўғри идентификацияси оқибатида АҚШ авиаташувчилари фаолиятига хавф солади.

Аввалроқ Пентагон Эрон АҚШнинг Ироқдаги иккита ҳарбий базасига ракета зарбалари берганини тасдиқлади. Ракета ҳужумига Айн ал-Асад базаси ва Эрбилдаги аэропорт учраган. 

Мавзуга оид