Карлос Гонга Ливанни тарк этиш тақиқланди
Ливан прокуратураси Renault-Nissan-Mitsubishi автоконцернининг собиқ раҳбари Карлос Гонга Ливанни тарк этишни тақиқлади. MTV телеканалининг хабар беришича, бу қарор Интерпол Япониянинг илтимосига кўра Гонни қўлга олишга ордер бергани билан боғлиқ ҳолда қабул қилинган.
Прокурорлар, шунингдек, Гондан Франция паспортини топширишни сўрашган. Бундан олдин Гон 2 соат давомида сўроқ қилинган. Ундан шунингдек Ливанда яшайдиган манзилини кўрсатиш, Ливан билан расман уруш ҳолатида бўлган Исроилга 2008 йилда амалга оширган сафари ҳақида сўралган.
Бундан ташқари, ливанлик прокурорлар Токиодан Гон иши бўйича материалларни сўрашган.
Маълум қилинишича, Интерполнинг Гонни ушлашга берган ордери бажарилиши мажбурий ҳисобланмайди. Шунингдек, Ливан ва Япония ўртасида гумонланувчиларни ўзаро экстрадиция қилиш борасида келишувлар йўқ.
Японияда собиқ топ-менежер корпорация пулларини харжлаб юбориш, ишончни суиистеъмол қилиш ва реал даромадларни яширишда айбланмоқда.
Токиода уй қамоғида бўлган Гон декабрь охирида Япониядан Ливанга қочиб кетганди.
Мавзуга оид
10:45 / 09.11.2024
Ливан: Исроилнинг UNIFIL ва Ливан армияси ҳарбийларига ҳужумлари уруш жиноятлари ҳисобланади
15:10 / 05.11.2024
Ливан ССВ: Исроил ҳужумларида бир суткада 70 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
11:00 / 26.10.2024
БМТ халқаро ҳамжамиятни Ливанда ўт очишни тўхтатишга фаолроқ интилишга чақирди
13:10 / 25.10.2024