Эрон АҚШни «Боинг» авиаҳалокати бўйича текширувга қўшилишга чақирди
Расмий Теҳрон Америка транспорт хавфсизлиги бўйича миллий бюросини (NTSB) Украина авиакомпаниясининг «Боинг» самолёти авиаҳалокати бўйича терговда иштирок этишга чақириб, расмий хат йўллади. Бу ҳақда Reuters NTSB баёнотига асосланиб хабар тарқатди.
NTSB ҳалокат сабабларини ўрганиш бўйича ўз вакилини тайинлаган. Аммо бу вакил АҚШнинг Эронга қарши санкциялари шароитида нимадир қила олиши аниқ эмас.
Кенгашнинг қайд этишича, «NTSB авиаҳалокат атрофидаги вазиятни кузатишни ва ўзининг терговда иштирок этиш даражасини баҳолашда давом эттиради».
«Украина халқаро авиалиниялари» авиакомпаниясининг Киевга учаётган Boeing 737 русумли самолёти 8 январь куни тонгда Теҳрон аэропортидан ҳавога кўтарилишидан бир неча дақиқа ўтиб қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида 176 киши ҳалок бўлди.
9 январь куни келиб чиқишига кўра эронлик бўлган интернет фаоли Наримон Ғариб твиттердаги саҳифасида Теҳрон яқинида «Украина халқаро авиалиниялари»нинг Boeing 737 самолётига ракетанинг келиб урилиши акс этган видео дея таъкидланган видеони жойлаштирди. The New York Times нашри хабарига кўра, видео Теҳрон яқинидаги Паранд аҳоли пунктида олинган, самолёт айнан шу ҳудуд устдан учиб ўтаётганида алоқага чиқишни тўхтатган.
The footage i've got from a source - the moment the missile hit the #Flight752. I can't verify the video yet! but please let me know if you find anything. I'm in contact with the person who send this video to see if I can get a version of video which has a meta data on it pic.twitter.com/HtesW5uecB
— 🤖Nariman (@NarimanGharib) January 9, 2020
Эрон томони самолёт ракета томонидан уриб туширилгани ҳақидаги хабарларни рад этмоқда ва ҳалокатга техник носозлик сабаб бўлганини таъкидламоқда.
8 январь куни Украина миллий хавфсизлик кенгаши Теҳронда қулаган самолёт ҳалокати сабаблари сифатида теракт, ракета ҳужуми ёки двигателнинг техник сабабларга кўра портлаб кетишини кўрсатганди.
Кейинроқ Канада бош вазири Украина самолёти Эрон ракетаси томонидан уриб туширилганини маълум қилди. Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ҳам канадалик ҳамкасбининг фикрини қўллаб-қувватлаб чиқди ва Британияда самолёт Эрон ракетаси билан уриб туширилганини тасдиқловчи далиллар борлиги ҳақида гапирди.
Мавзуга оид
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
21:37 / 31.10.2024