Ўзбекистонда биринчи бор «Палов индекси» маълумотлари очиқланди
Ўзбекистонда энг оммавий таом – “Палов индекси” маълумотлари шакллантирилиши жорий этилмоқда.
Давлат статистика қўмитаси томонидан мамлакатнинг барча ҳудудий марказларида жойлашган йирик умумий овқатланиш муассасалари (жумладан, “Ош марказлари”)даги 1 кг палов учун сарфланадиган масаллиқлар рўйхати, шунингдек, уларнинг нархлари (қиймати) тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилиб борилмоқда.
Ушбу маълумотларнинг шаклланиш жараёни бир неча босқичдан иборат:
1. Республиканинг барча ҳудудларида 1 кг палов тайёрлаш учун сарфланадиган масаллиқлар миқдори ўрганиб чиқилиб, мамлакат бўйича ўртача масаллиқлар рўйхатини шакллантирилди. Унга кўра:
- Ўсимлик ёғи (300 гр.);
- Пиёз (300 гр.);
- Мол гўшти (700 гр.);
- Сабзи (1 кг.);
- Гуруч (1 кг.);
- Нўхат (100 гр.);
- Майиз (50 гр.);
- Зираворлар (10 гр.);
- Ош тузи (5-10 гр.).
2. Ҳудудлардаги (иловага мувофиқ) умумий овқатланиш муассасаларида “1 порция” паловнинг ўртача нархини рўйхатга олиш (1 ҳудуддан камида 3 та муассаса).
3. 1 кг тайёр паловнинг қийматини ҳисоблаш (барча сарф-харажатларини инобатга олган ҳолда).
4. Маълум даврийликда 1 кг палов тайёрлаш учун сарфланадиган харажатлар нархларининг ўзгариши.
5. Шаклланган таҳлилий маълумотларни маълум даврийликда эълон қилиб бориш.
Ана шундай босқичларда “Палов индекси” маълумотлари шакллантирилди.
Мавзуга оид
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
11:19 / 25.10.2024