Жамият | 14:10 / 10.01.2020
10842
1 дақиқада ўқилади

Рязанда ўзбекистонлик ишчи ҳалок бўлди. Унинг бошига ёғоч тўсин тушиб кетган

Иллюстратив фото

Россиянинг Рязан шаҳрида юк ортиш пайтида эркак киши юк машинасидан тушиб кетди, шундан сўнг унинг устига тўсин қулади. Ўзбекистон фуқароси тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ҳаётдан кўз юмди.

Москвалик терговчилар 24 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг ўлими юзасидан дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бормоқда, деб хабар қилди Россия Тергов қўмитасининг Рязан области бўйича Тергов бошқармаси матбуот хизмати.

Дастлабки маълумотларга кўра, йигит Рязандаги қурилиш гипермаркетларидан бирида ёғоч тўсинларни «КамАЗ» русумли юк машинасига ортиш бўйича ўзаро келишув асосида ишлаган. Юк жойлаш пайтида у сирғаниб кетган ва машинадан ерга йиқилиб тушган. Шу пайтда унинг устига тўсинлардан бири қулаган. Йигит бошидан олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этди.

Суриштирув натижаларига кўра, терговчилар жиноий иш қўзғатиш ёки қўзғатмаслик тўғрисида қарор қабул қилишади.

Мавзуга оид